Қўл тўпи ўйини барча спорт турлари каби  ўзининг оламшумул тарихига эга. Биринчи бўлиб Даниянинг Ордруп шаҳридаги қизлар гимназиясининг ўқитувчиси Хольгер Нильсон ўзи ўтаётган дарсларига handboll (hand – қўл, boll- тўп) ўйинини киритган. Бу ўйинда кичик майдонда 7 кишидан иборат 2 жамоа тўпни бир бирларига узатиб рақиб дарвозасини ишғол қилишган. Шундай қилиб 1898 йилда қўл тўпи ўйини кашф этилган.


Ўйин майдонининг биринчи ўлчамлари 40х20 метр, дарвозанинг бўйи 2 метр, эни эса 2,1 метр, тўпнинг айланаси эса 68-70 см бўлган. Ўйиннинг дастлабки қоидалари бўйича  тўп билан югуриш ва тўп учун курашишга руҳсат берилмаган.     Қўл тўпи ўйини  қоидаларига  кейинги киритилган  ўзгартиришлар ўйиннинг атлетик бўлишига олиб келди.     1923 йилда ўйин қоидаларига 3 секунд ва 3 қадам бандлари киритилди, бу ўз навбатида ўйин техникаси ва тактикасига ҳамда ўйиннинг тезкор бўлишига олиб келди.
1928 йилда Амстердам шаҳрида Ҳалкаро ҳаваскорлар қўл тўпи (ИГФ) Федерацияси ташкил қилинди ва 11 мамлакат федерациялари унга аъзо бўлиб қабул қилиндилар. Икки йилдан сўнг 20 мамлакат вакиллари шу федерацияга аъзо бўлган бўлсалар, ҳозирги кунда Ҳалкаро Қўл тўпи федерациясига  123 мамлакат вакиллари аъзо бўлиб, жами 7 миллиондан ортиқ киши қўл тўпи билан шуғулланмоқда.
Қўл тўпи ўйини Олимпиада ўйинлари дастурига 1936 йилда киритилди (Германия, Берлин). Ушанда мусобақаларда фақат 6 та эркаклар жамоалари қатнашнан эдилдар. Олимпиада ўйинлари даврида Ҳалқаро Қўл тўпи федерациясининг  4 Конгресси бўлиб ўтди ва бу Конгрессда 1938 йилдан бошлаб қўл тўпи бўйича Жаҳон чемпионатларини ўтказилиши режалаштирилди ва шу йилдан бошлаб ўтказила бошлади.
    Иккинчи Жаҳон уруши жаҳон спортининг ривожланишини тўхтатиб қуйди.
Қўл тўпи ўйинининг ривожланишидаги янги босқичи 1946 йилдан, яъни урушдан кейинги даври  Ҳалқаро Қўл тўпи федерациясини (ИГФ) тузилишидан бошланди.
 1972 йилда Мюнхен шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинлари дастурига қўл тўпи ўйини яна киритилди ва мусобақаларда фақат эркаклар жамоалари қатнашдиган бўлишди.